Тожикистон хорижликлар учун чегараларини вақтинча ёпди
Тожикистонда коронавирус кириб келиши олдини олиш мақсадида хорижликларнинг мамлакатга кириши ва ундан чиқишига вақтинча тақиқ киритилди.
Бу ҳақда Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
“Коронавируснинг кириши ва тарқалишига йўл қўймаслик бўйича фавқулодда чораларни амалга ошириш мақсадида Тожикистон давлат чегарасидаги барча ўтказиш пунктлари орқали хорижий давлатларнинг барча фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириши ва чиқишига вақтинчалик чекловлар киритилди”, дейилган хабарда.
Ушбу тақиқлов хорижий давлатлар дипломатлари, республикада аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар вакиллари, халқаро юк ташишларни амалга оширувчи ҳайдовчилар, самолёт экипажлари ва халқаро темир йўл алоқаси бригадаларига қўлланмайди.
Тожикистон ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, тақиқ остига тушган хорижликларнинг Тожикистондан чиқиши зарурати пайдо бўлганда ҳокимият хорижий давлатларнинг расмий, жумладан чартер рейслар ташкиллаштириш бўйича мурожаатларини кўриб чиқишга тайёр.
Айни вақтда Тожикистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд қилинмаган.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024