Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус: АҚШда бир кунда 2 мингдан ошиқ ўлим, Бразилияда аҳвол ёмонлашмоқда
АҚШ бир кунда коронавирус туфайли 2 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган илк давлат бўлди. Жонс Ҳопкинс университети маълумотига кўра, сўнгги 24 соатда бу ерда 2108 киши ҳалок бўлган.
Пандемия бошланганидан буён Америкада 18777 киши коронавирус қурбонига айланди, ўлимларнинг учдан бир қисми Нью-Йорк штатига тўғри келмоқда. Штат губернатори Эндрю Куомо сўнгги бир кунда штатда 777 киши коронавирусга чалиниш оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.
Қўшма Штатлар ўлимларнинг умумий сони бўйича Италияни ортда қолдирди. Мамлакатда ярим миллионда ортиқ кишида инфекция аниқланган.
Аммо Оқ уйдаги экспертлар гуруҳи мамлакатда вазият ўнглана бошлади деб ҳисобламоқда.
Шанба куни Италияда коронавирусдан зарарланганлар орасида вафот этганлар сони 619 нафарга ошди ва жами қурбонлар сони 19468 нафарга етди. Италияда сўнгги кунларда зарарланиш ҳолатлари ўсиши пасая бошлаганди: жума куни 570 ўлим қайд этилганди.
Италияда зарарланиш ҳолатлари ҳам ўсиши қайд этилди - 3,1 фоизлик ўсиш ва 152271 зарарланиш ҳолати. Шу билан биргаликда, интенсив терапия бўлимига ётқизиш зарурати бўлган беморлар сони бир кун олдингидан 116 кишига камайган.
Франциядаги шифохоналарда сўнгги бир кунда 353 нафар бемор вафот этди, қариялар уйида эса - 290 киши. Бу мамлакатда ҳам реанимациядаги беморлар сони қаторасига учинчи кун камаймоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фикрича, бу шифохоналарга юкламани пасайтириб, улар эпидемияга қарши яхши кураша бошлаганини англатади.
Борис Жонсоннинг аҳволи яхшиланмоқда
Британияда сўнгги бир кунда 917 киши коронавирус оқибатида вафот этди, пандемия бошланганидан буён ҳалок бўлганларнинг жами сони 9875 нафарга етди.
Бирлашган қироллик ҳудудида сўнгги кунда қайд этилган ўлимларнинг аксари Англия ҳиссасига тўғри келмоқда - 823 ўлим. Вафот этганларнинг ёш бўйича статистикаси - 11дан 102 ёшгача. Уларнинг 33 нафарида соғлиқ билан боғлиқ муаммо бўлмаган. Шотландияда сўнгги 24 соатда 47 киши, Шимолий Ирландияда эса 15 киши вирусдан вафот этди.
Британия ҳукумати мамлакат бош вазири Борис Жонсоннинг авҳоли яхшиланишда давом этаётганини маълум қилган. У пайшанба куни реанимациядан оддий палатага ўтказилганди, шанба куни эса Даунинг-стритдагилар у бошқаларнинг ёрдамисиз юра бошлагани ҳақида маълум қилди.
Бразилия Жанубий ярим шардаги вирус қурбонлари сони мингдан ошган илк давлат бўлди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, пандемия бошланганидан буён мамлакатда вирусдан зарарланиш билан боғлиқ 19638та ҳолат ва 1056 ўлим ҳолати қайд этилгани.
Ҳукумат ҳақиқий ҳолат оғирроқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда, мамлакатда коронавирусга таҳлиллар фақат шифохоналарга мурожаат қилганлардан олинмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, кўтарилиш давридан ой охирида ўтилади.
Штатларнинг аксарида карантин жорий этилган, аммо президент Жаир Болсонару бундай чоралар мамлакат иқтисодиётига зарар келтириши мумкинлигини айтиб, уларни бекор қилишга ҳаракат қилмоқда. У компанияларни фаолиятини бошлашга мажбурлаш кўзда тутилган фармон имзолаш билан таҳдид қилмоқда.
- 11 апрель ҳолатига кўра, бутун дунёда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 1,7 миллиондан ошган (1763570), 108 мингга яқин бемор вафот этган, 400 мингга яқин киши соғайган.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025