Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қулайлик ва самарадорлик уйингиз яқинида: Havas дискаунтерлари сони 50тага етди
Ўзбекистондаги Havas дискаунтер тармоғининг эллигинчи дўкони Зангиота туманида тантанали равишда очилди. Янги дўкон ўз харидорларини ёқимли нархлар билан қувонтиришга ва қулайлик улашишга тайёр.
Янги Havas дискаунтери очилиши – Зангиота тумани аҳолиси учун ҳақиқатдан ҳам қувончли ҳодисадир. Эндиликда барча керакли маҳсулотларни хонадон яқинида ҳамёнбоп нархларда харид қилиш мумкин.
Эллигинчи дискаунтер Зангиота тумани, Хоразмий маҳалласи, Назарбек кўчасида жойлашган.

Янги дискаунтерга ташриф буюринг ва харид қилиш жараёни қанчалик қулай бўлиши мумкинлигига ўзингиз ишонч ҳосил қилинг.
Havas дискаунтерлари аллақачон қулайлик ва самарадорлик тимсолига айланган. Айнан Havas дўконларида Сиз барча зарур маҳсулотларни кўз ва дилни қувонтирадиган нархларда харид қилишингиз мумкин. Айниқса, ҳозирги вазиятда бу даражада қулай дўкон мавжудлиги айни муддаодир. Эндиликда маҳсулот ҳарид қилиш учун уйдан узоқлашиш шарт эмас. Барча зарур маҳсулотлар уйингиз яқинида – Havas дискаунтерида бор.

Бундан ташқари, дискаунтерлар ходимлари харид жараёни максимал даражада хавфсиз бўлиши учун тинимсиз меҳнат қилишмоқда. Барча дискаунтерларда харидорлар соғлиғини сақлаш мақсадида замонавий контактсиз ҳарорат ўлчагичлар ўрнатилган. Бундан ташқари, мунтазам равишда дўкон ходимларининг соғлиги ҳам текшириб турилади.
Шундай қилиб, сиз ҳеч нарсага чалғимай бемалол маҳсулот харид қилишингиз мумкин.

Агарда Сиз ҳам Havas дискаунтерлари қулайлигидан роҳатланмоқчи бўлсангиз, аммо Зангиота туманида яшамасангиз, қуйидаги электрон манзил бўйича Тошкент шаҳрида жойлашган барча Havas дискаунтерлари манзиллари билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Ўзингизга яқин дўконни топинг ва маҳсулотларни арзон нархларда самарали харид қилинг.

Алоҳида айтиш лозимки, келажакда Havas дўконлар сонини бир неча мартага кўпайтирмоқчи. Шу тариқа пойтахтимизда истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаро ўз хонадони яқинида маҳсулот харид қилиш имкониятига эга бўлади.
Havas – бу ҳақиқий қулайлик ва самарадорлик. Дискаунтерлар ходимлари Сизга энг юқори даражада хизмат кўрсатишга, ёқимли нархлар эса кўтарингки кайфият улашишга доимо тайёр. Havas – бизда арзонроқ.
Қўшимча маълумот учун havasfood.uz расмий сайтимизга ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга ташриф буюринг.
Facebook: https://www.facebook.com/havasuz/
Instagram: instagram.com/havasuz/
Telegram: https://t.me/havasuz
Call-center: +998 71 205-95-95
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:00 / 07.03.2026
Havas — етти йил давомида харидорлар билан ҳамнафасликда
11:00 / 08.10.2025
Havas водийда биринчи дискаунтерини очди!
18:57 / 19.03.2025
Havas тармоғи истеъмолчи ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши компания номига сазовор бўлди
09:00 / 07.03.2024