Шифокорлар юзма-юз келаётган бешафқат реаллик – рассом нигоҳида
Бутун дунё аҳолисининг кўп қисми ҳукумат кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ўз уйларида қолган бир вақтда тиббиёт ходимлари кун-у тун жамият хизматини адо этган ҳолда батамом ўзгача реалликда яшамоқда.
Эронлик рассом Алиризо Покдил ўз тасвирларида дунёнинг сюрреалистик ҳолатини акс эттирди. Унинг асарларидаги асосий қаҳрамонлар – коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар, ҳамширалар, ҳуқуқ-тартибот ва қутқарув органлари ходимлари.
Деярли барча тасвирларда кўзга кўринмас душмандан қўрқиш ҳиссини томошабинга етказиш учун Покдил яшил рангдаги улкан яшил вируслар образидан фойдаланади.
Рассом тиббиёт ходимларини ҳақиқий суперқаҳрамонлар кўринишида тасвирлаган. Унинг асарларида ниқоб таққан кишилар инсониятни вирусдан ҳимоя қилади, вирус эса гоҳ лабиринт, гоҳ қопқон кўринишида тасвирланиб, ўз шаклини доимий равишда ўзгартиради.
Мавзуга оид
15:56 / 08.10.2024
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат
17:35 / 03.10.2024
Сирдарёда ногирон боланинг онасидан тиббий хулоса учун пул олган шифокорга ҳукм ўқилди
11:50 / 17.09.2024
«Чегара билмас шифокорлар» Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди
12:19 / 10.09.2024