Ўзбекистон | 17:59 / 13.04.2020
2499
1 дақиқада ўқилади

Наманганда Хайрия ишларини мувофиқлаштирувчи марказ фаолияти онлайн дастур билан мувофиқлаштирилади 

Эҳтиёжманд ва ночор оилаларга мўлжалланган хайрияларнинг ва ҳомийликларнинг аниқ ҳисоб-китобини онлайн юритиш имконини берувчи дастур ишга туширилди 

Коронавирус пандемияси даврида Наманган вилоятида эҳтиёжманд ва ночор оилаларга мўлжалланган хайрияларнинг ва ҳомийликларнинг аниқ ҳисоб-китобини онлайн юритиш имконини берувчи дастур ишга туширилди.

Ушбу дастур Наманган вилоят ҳокимлиги АКТ ривожлантириш маркази, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошида ташкил этилган Хайрия ишларини мувофиқлаштирувчи марказ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда DataSite Technology компанияси ҳамкорлигида, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси беғараз кўмаги билан республика вилоятларида биринчи бўлиб ишга туширилди.

Унинг ёрдамида вилоят миқёсида келиб тушган ҳомийлик маблағлари ва маҳсулотлари, 1197 рақами орқали Хайрия ишларини мувофиқлаштирувчи марказга келиб тушган мурожаатлар, амалга оширилган хайриялар рўйхати билан онлайн тарзда ҳисобот юритиш имкони яратилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид