Наманганда яна 11 бемор соғайди. Шу вақтгача тузалганлар сони 85 нафарга етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманган вилоятида коронавирусга чалинганларнинг яна 11 нафари тўлиқ тузалгани тўғрисида маълум қилди.
Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бугун яна коронавирус инфекциясига чалинган 11 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайган беморларнинг 3 нафари эркак, 8 нафари аёллардир. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларнинг хасталикни тўлиқ енгиб ўтганини кўрсатди.
«Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу муваффақиятлар замирида вилоят юқумли касалликлар шифохонаси жамоасининг баҳамжиҳат бўлиб, улкан масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг шифо топиши учун астойдил курашаётгани муҳим аҳамият касб этаяпти. Бунинг учун шифохонада барча шароит яратилган, дори-дармон, замонавий тиббий технологиялар, ҳимоя воситалари билан таъминланган.
Энг муҳими, дарддан фориғ бўлаётган инсонлар қувончи коронавирус пандемияси билан курашаётганларга куч-ғайрат бағишламоқда. Бу каби хушхабарлар эса дунёни таҳликага солаётган коронавирус инфекцияси билан самарали курашиш мумкинлиги, ҳатто, ғолиб бўлиш имкони борлигини кўрсатмоқда. Бунда ҳал қилувчи зарбани бериш, шубҳасиз, тиббиёт ходимларининг зиммасида. Қаҳрамон шифокорларимиз эса ушбу вазифани шараф билан бажаришаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Бундан аввалроқ Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров вилоятда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 65тага етгани, шу вақтгача улардан 4 нафари тузалгани, бир киши вафот этгани, айни вақтда икки бемор оғир аҳволда қолаётгани, улар сунъий нафас олдириш аппаратига улангани ҳақида маълумот берганди.
Шу вақтгача Наманган шаҳридан ташқари Тошкент шаҳри, Хоразм, Наманган, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона ва Андижон вилоятида ҳам коронавирус ташхиси қўйилган беморлар тузалишни бошлагани қайд этилганди.
- 13 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 934тага етган. Бугуннинг ўзида Ўзбекистонда 19 киши коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди ва шу вақтгча тузалганлар сони 85 нафарга етди. 4 бемор оламдан ўтган.
Мавзуга оид
09:30 / 07.11.2024
Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
11:35 / 06.11.2024
18 ёшли хавфли рецидивист: Наманганда машина олиб қочган ўсмир озодликдан маҳрум қилинди
17:26 / 04.11.2024
Наманганда аҳолига етказиб берилиши керак бўлган 13 тонна кўмир талон-торож қилинди
21:36 / 03.11.2024