ТИВ Тожикистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига маълумот билан чиқди
Ўзбекистон фуқаролари виза муддатини узайтириш учун Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг бош консуллик бошқармаси ва Сўғд вилоятидаги ваколатхонасига, рўйхатда туриш муддатини узайтириш учун эса Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг паспорт-рўйхатга олиш хизматига мурожаат қилишлари мумкин
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистонда бўлиб турган ўзбекистонлик фуқароларга махсус маълумот билан чиқди.
Ўзбекистоннинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси маълумотига кўра, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги COVID-19 коронавируси пандемияси туфайли юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда Тожикистон Республикасида вақтинча бўлиб турган хорижий мамлакатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза ва рўйхатда туриш муддатлари эпидемиологик вазият барқарорлашганича узайтирилишини маълум қилди.
Тожикистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари виза муддатини узайтириш учун Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг бош консуллик бошқармаси ва Сўғд вилоятидаги ваколатхонасига, рўйхатда туриш муддатини узайтириш учун эса Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг паспорт-рўйхатга олиш хизматига мурожаат қилишлари мумкин.
Мавзуга оид
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024