Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна 10 киши коронавирусдан соғайди. Тузалганлар сони 99 нафарга етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларнинг яна 10 нафари тўлиқ тузалгани тўғрисида маълум қилди.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Бугун, 14 апрель куни Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида илк бор коронавирус инфекциясига чалинган 10 нафар бемор буткул соғайди. Соғайганлар Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
«Соғайган беморларнинг 3 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Улардан 6 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафари Самарқанд вилоятидан. Беморлардан икки нафари жорий йил 28 март куни чартер рейс орқали Туркиядан Тошкентга келган. Қолган саккиз нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 62 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларнинг хасталикдан буткул фориғ бўлганини кўрсатди. Ушбу жараёнда мазкур клиника жамоаси бирдамлиги, маҳорати ва тажрибаси ҳал қилувчи рол ўйнади.
Муҳими, коронавирус пандемияси дунё мамлакатлари бошига тушган улкан синов бўлиб турган бир вазиятда аҳолининг қийинчиликларни бирдамлик билан енгишга ҳаракат қилишаётгани баробарида, тиббиёт ходимларининг матонати ва фидойилиги алоҳида эътиборга молик. Улар коронавирус инфекциясини самарали давлаш мумкинлигини такрор ва такрор исботлашмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Айни пайтда қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан жами 99 нафар бемор тўлиқ соғайди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025