Долларнинг расмий курси кескин кўтарилиб, 10 мингдан ошди
Марказий банк 14 апрелдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра долларнинг расмий курси 427,64 сўмга ошиб, бир доллар 10121 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 512,16 сўмга кўтарилиб, 11111,85 сўмга етди.
Рубль курси ҳам 7,26 сўмга ошган ва 1 рубль 138,69 сўмга тенг бўлган.
14 апрель оқшомида Ўзбекистондаги бир қатор банкларда АҚШ доллари курси 10 минг сўмлик нуқтадан ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, 13 апрелдан Марказий банк экспорт тушумлари ва хориждан пул ўтказмалари ҳажми кескин камайганини маълум қилган эди.
Жумладан, Россия ва Қозоғистон миллий валюталарининг қадрсизланиши ортидан, март ойида Ўзбекистонга кириб келган пул ўтказмалари февраль ойига нисбатан 23 фоизга пасайган, апрелнинг дастлабки 8 иш кунида эса март ойининг мос даврига нисбатан 3 баробарга қисқарган.
Экспорт тушумлари эса март ойида олдинги ойга нисбатан 10 фоизга камайган.
Шунга қарамай, регулятор сўм алмашув курсининг қадрсизланиши эҳтимолини паст баҳоламоқда – қисқа муддатли даврда сўм алмашув курси маълум бир кичик ўзгаришлардан кейин ўзининг фундаментал трендига яқин даражада шаклланиши прогноз қилинган.
Мавзуга оид
21:14 / 11.11.2022
Долларнинг расмий курси 11200 сўмдан ошди
17:01 / 19.05.2022
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 100 сўмдан пастга тушди
16:50 / 06.04.2022
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет иккинчи кун пасайди
16:18 / 16.03.2022