Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг фойда ва харажатлар келтириб чиқаришини таҳлил этиш институти жорий қилинади
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаш юзасидан муҳокамалар ўтказилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида онлайн режим шароитида бир қанча қонун лойиҳалари иккинчи ўқишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда парламент сайтида хабар берилди.
Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзолари томонидан «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаш юзасидан муҳокамалар ўтказилди.
Лойиҳада «норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш, шу жумладан фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектлар учун фойда ва харажатлар келтириб чиқаришини таҳлил этиш» институтининг жорий этилиши баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Муҳокамалар жараёнида, депутатлар томонидан қонун лойиҳасининг айрим моддалари юзасидан аниқлаштирувчи саволлар берилди. Жумладан, қонун лойиҳасининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш методологиясини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши қай даражада мақсадга мувофиқ? Бундай ҳужжат бошқа қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари учун ҳам мажбурий бўла оладими, қолаверса депутатлар ўзлари томонидан тайёрланган қонун лойиҳасининг таъсирини мажбурий баҳолашдан ўтказиш имконига эга бўлишадими? Ёки бўлмаса, бу институтнинг жорий этилиши келгусида депутатларнинг қонун ташаббускорлиги фаолиятига салбий таъсир кўрсатмайдими деган мазмунидаги саволлар ўртага ташланди.
Маромига етказилаётган қонун лойиҳаси юқоридаги саволларга аниқ жавобларни қамраб олиши муҳимлиги қайд этиб ўтилди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳасини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
13:22 / 10.03.2026
Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти ташкил этилади
18:49 / 24.01.2026
Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади
10:23 / 24.10.2025
Медиация институтини такомиллаштириш бошланяпти
14:25 / 22.10.2025