Ўзбекистон | 18:49 / 24.01.2026
2439
2 дақиқада ўқилади

Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади

Институтда “Маҳалла бошқаруви”, “Ҳудудий режалаштириш ва ривожланиш”, “Лидерлик ва барқарор ривожланиш”, “Ижтимоий лойиҳаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш” таълим мутахассисликлари бўйича магистратура босқичида ўқитиш тизими йўлга қўйилади.

Фото: Kun.uz

«Маҳалла инфратузилмасини янада такомиллаштириш ва Янги Ўзбекистон қиёфасини шакллантириш»га қаратилган устувор ислоҳотлар дастури лойиҳасига кўра, Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий филиаллари ташкил этилади.

Маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда маҳалла тизимидаги раҳбар ва мутахассис кадрларнинг аниқ режа-графикка асосан бир йилда бир марта малакасини ошириш тизимини жорий қилинади.

Миллий институтда “Маҳалла бошқаруви”, “Ҳудудий режалаштириш ва ривожланиш”, “Лидерлик ва барқарор ривожланиш”, “Ижтимоий лойиҳаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш” таълим мутахассисликлари бўйича магистратура босқичида қуйидаги шартларда ўқитиш тизими йўлга қўйилади:

– ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда бир йиллик;

– ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда икки йиллик ўқитиш тизими.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан Миллий институтга унинг фаолиятини йўлга қўйиши учун 5 миллиард сўм маблағ ажратилади ҳамда институт ва унинг ҳудудий филиаллари бино билан таъминланади.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб жами 120 нафар маҳалла тизими ходими ва “маҳалла еттилиги” вакили магистратурада ўқиши ташкиллаштирилади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид