Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан соғайди. Тузалганларнинг жами сони 129 нафарга етди
Тошкентда коронавирус аниқланган 70 ёшли бемор инфекциядан тўлиқ халос бўлди. Жами соғайганлар сони 129 нафарга етди.
Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган 1 нафар бемор буткул соғайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, соғайган бемор 70 ёшда бўлиб, Тошкент шаҳрида яшайди. У мулоқот орқали коронавирус инфекциясини юқтириб олган. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар унда инфекция йўқлигини кўрсатди. Шундай қилиб, ушбу клиникада ҳозирга қадар дарддан фориғ бўлганлар 11 нафарга етди.
«Айни пайтда клиникада коронавирус инфекциясига чалинган беморларга тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стантдартлар асосида муолажалар олиб борилмоқда. Бунда малакали пульмонолог, кардиолог, терапевт, эндокринолог каби мутахассислар билан телемулоқот ўрнатилиб, зарур тавсияларни олинмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Бугун жами 22 киши касалликдан тўлиқ халос бўлиб, реабилитацияга жўнатилди.
Айни вақтда Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 129 нафарга етди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025