Австралия ва Янги Зеландиянинг коронавирусга қарши курашдаги муваффақияти сабаблари маълум қилинди
Австралия ва Янги Зеландия февраль бошиданоқ вирус тарқалишини тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатларни бошлаган. Ҳар икки мамлакат чегараларни ёпиш бўйича зудлик билан қарор қабул қилган.
Австралия ва Янги Зеландия бошқа мамлакатлар амалга оширишга кеч қолган чоралар сабабли коронавирусга қарши самарали курашмоқда, деб ёзади Business Insider.
Қайд этилишича, бу давлатлар қатъий изоляция бўйича зудлик билан қарор қабул қилган, аҳоли қоидаларга оғишмай амал қилмоқда ва кенг миқёсда коронавирус тестлари ўтказилмоқда. Бундан ташқари, Янги Зеландия сиёсий қарорлар қабул қилишда илмий-экспертлик ишланмаларидан фойдаланмоқда.
Австралия ва Янги Зеландия февраль бошиданоқ вирус тарқалишини тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатларни бошлаган. Ҳар икки мамлакат чегараларни ёпиш бўйича зудлик билан қарор қабул қилган.
Экспертларнинг таъкидлашича, ижтимоий мулоқотларни чеклашга қаратилган чоралар ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Ижтимоий фаоллик дарҳол - айрим йўналишларда одатдаги турмуш тарзига нисбатан 90 фоиздан ортиққа пасайган.
Бу давлатлар шунингдек, вирус юқтирганларни кузатиш чораларидан ҳам кенг фойдаланган. Пандемияга қарши курашдаги муваффақиятларга қарамасдан, Австралия ва Янги Зеландия карантин чекловларини бекор қилишга ҳали жуда эрта деб ҳисобламоқда.
17 апрель ҳолатига Австралияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 6,5 мингта ҳолат қайд этилган, 60дан ортиқ киши вафот этган. Янги Зеландияда коронавирус юқтирганлар сони 1,4 мингтани ташкил этмоқда, 11 киши вафот этган.
Мавзуга оид
13:20 / 30.10.2024
РФ 131 нафар Австралия фуқаросини «стоп-лист»га киритди
17:10 / 26.10.2024
Инсон матонати – 61 ёшида супермарафонда ғолиб чиққан австралиялик чўпон
21:02 / 22.10.2024
Австралияда тушиб кетган телефонини олишга уринган аёл 7 соат тош орасида қолиб кетди
00:08 / 20.10.2024