Жамият | 13:24 / 18.04.2020
6367
1 дақиқада ўқилади

Авиарейслар учун ноқонуний чипталар сотиб, 38 нафар фуқаронинг 75 млн сўм пулини қўлга киритган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган

Қарши шаҳрида жойлашган МЧЖ ижрочи директори, 33 ёшли Л.Э. шу МЧЖ таъсисчиси 32 ёшли И.М. ва ғазначиси 47 ёшли Ж.Ш. билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар 2020 йил 8 январь кунидан 15 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида фуқароларга “Қарши-Москва”, “Самарқанд-Москва” ва “Тошкент-Москва” йўналишлари бўйича авиарейслар учун ноқонуний, рўйхатдан ўтмаган чипталар сотиб, жами 38 нафар фуқаронинг жами 75 284 476 сўм миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид