Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқарони 56 минг долларлик телефон аппаратларига «ухлатган» шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган
Фото: Тергов департаменти
Жорий йилнинг февраль ойида Наманганда 39 ёшли У.М. якка тадбиркор 39 ёшли Д.С.га ўзини уяли алоқа воситалари савдоси билан шуғулланувчи савдогар сифатида таништирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу шахс ундан умумий нархи 56 500 АҚШ долларлик ҳар хил турдаги уяли алоқа воситаларини пулини бир ҳафта ичида олиб шарти билан олиб кетиб, уяли алоқа воситаларини бошқаларга сотиб юбориб, пулларни Д.С.га бермасдан ўзининг манфаатлари йўлида ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
20:03 / 02.05.2026
Наманганда хориждан олиб келинган қалбаки долларларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
08:59 / 28.04.2026
Наманганда банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
19:59 / 24.04.2026