Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна уч нафар бемор соғайди. Мамлакат бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 171 нафарга етди
Ҳозирга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 171 нафарга етди
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилоятлари юқумли касалликлар шифохоналаридан бир нафардан, жами 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, улар Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Тузалганлардан бир нафари 6 ёшли қизалоқ Нукус шаҳридан, яна бир нафари 33 ёшли эркак Андижон шаҳридан ҳамда яна бир нафар 46 ёшли аёл Наманган шаҳридан бўлиб, барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган.
Ҳозирга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 171 нафарга етди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025