"PENG SHENG" Ўзбекистон-Хитой ҚК Сирдарё туманига гуманитар ёрдам кўрсатди
Барчамизга маълумки, айни дамда коронавирусга қарши бутун дунё ҳамжамияти кураш олиб бормоқда. Ана шундай таҳликали вазиятларда халқларнинг бир-бирига ёрдам қўлини чўзиши муҳим аҳамият касб этади.
Куни кеча Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда амалий кўмак бериш мақсадида 50 минг дона тиббиёт ниқоблари ҳамда вирусни тезкор аниқлашга ёрдам берадиган экспресс тест воситаларини тақдим этди. ХХР вакиллари Ўзбекистон ҳам ўз вақтида Хитой пандемияга қарши курашаётган чоғи биринчилардан бўлиб мамлакатга беғараз ёрдам қўлини чўзганлигини қайд этиб ўтишди.
Сирдарё туманидаги "PENG SHENG" Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси томонидан ҳам гуманитар ёрдам кўрсатилиб келинмоқда. Шу кунгача қўшма корхона томонидан Сирдарё туман ҳокимлиги ва Республика СЭН марказига 20 минг дона, Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига 50 минг дона тиббий ниқоблар, шунингдек Сирдарё вилояти СЭН марказига1000 дона коронавирусни тезда аниқловчи экспресс тест воситалари беғараз етказиб берилди.
Сирдарё туман ҳокимлиги ўз навбатида корхонага инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдиради.
Мавзуга оид
14:10 / 07.04.2024
Ғазода ўлган ғарблик ошпазлар. Улар ким эди?
18:51 / 15.09.2023
Ўзбекистонга энг кўп гуманитар ёрдам юборган учта давлат маълум қилинди
20:26 / 08.02.2023
Тошкентда зилзиладан талафот кўрган туркияликларга ёрдам йиғилмоқда
11:01 / 08.06.2022