Ўзбекистон | 07:49 / 18.04.2020
25063
1 дақиқада ўқилади

Якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўллари ёки бекор қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда - ХТВ

Ижтимоий тармоқларда фуқаролар томонидан умумтаълим муассасаларининг 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш ёки бекор қилиш бўйича саволлар берилмоқда, деб ёзади Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби.

Билдирилишича, Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўллари ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Ишлаб чиқилган таклифлар Махсус ҳукумат комиссияси муҳокамасига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Махсус ҳукумат комиссиясининг бу масаладаги қарорини ўз каналлари орқали маълум қилиши айтилган.

“Шу ўринда, ўқувчилар “Онлайн мактаб” каналларида намойиш этилаётган телевизион дарслар орқали билим олишни давом эттиришларини тавсия этамиз”, - дейилади хабарда.

Мавзуга оид