22:20 / 22.04.2020
25888

Ернинг «янграши» фазодан ёзиб олинди

Европа коинот агентлиги қурилмаси магнитометр ёрдамида сайёрамиз магнит майдонининг товушларини ёзиб олди. 

Фото: NASA

Олимлар Ер магнит майдонининг “қўшиғи”ни тақдим қилишди. Аудиоёзув Европа коинот агентлигининг твиттердаги аккаунтида жойлаштирилган.

Таъкидланишича, ёзув BepiColombo қурилмаси томонидан қайд қилинган. Ушбу қурилма ESA ва JAXA – Европа ва Япония коинот агентликлари миссияси доирасида фаолият юритмоқда.

BepiColombo 2018 йилда фазога учирилган. Унинг асосий мақсади Меркурий сайёрасини ўрганиш ҳисобланади. У Меркурий атрофида 6 марта айлангач, Венера атрофида ҳам 2 марта айланиши белгиланган.

Top