Жамият | 17:08 / 23.04.2020
51887
4 дақиқада ўқилади

«E-IJRO AUKSION»: 1300 дан зиёд ер участкаси савдода турибди

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Шулардан бири сифатида  «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланган ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг сотилиши йўлга қўйилганини эътироф этиш мумкин.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» берган маълумотларга кўра, бугунги кунга қадар тадбиркорлик фаолияти учун 8 мингга яқин ер участкаларига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн аукционлар орқали сотилган бўлса, март-апрель ойларида эса 500 дан ортиқ ер участкалари реализация қилинди. Кундан кунга аҳоли орасида электрон аукционда иштирок этишга бўлган талаб ошмоқда.

Коронавирус пандемияси шароитида  «E-IJRO AUKSION» савдо майдончаси орқали мулкларни сотиб олишга бўлган қизиқиш анчайин ортганини электрон аукционларда уйда ўтириб ҳам иштирок этиш мумкинлиги, барча жараёнлар электронлаштирилгани, ҳаттоки ғолиблик баённомасининг QR-код билан ҳимояланган ҳолда иштирокчига электрон шаклда юборилиши йўлга қўйилгани билан билан изоҳлаш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4427-сонли қарорига асосан ўрнатилган янги тартибга кўра эндиликда, харидор ер участкасини аукционда олганидан сўнг қурилиш талаблари, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш учун сарсон бўлмайди, барча техник шартлар аукционга қадар тасдиқланади.

Бундан ташқари, янги тартибга кўра ер майдони аукцион ғолибига берилган баённома орқали туман ёки шаҳар ҳудудий кадастр бўлимларида расмийлаштирилади, бунда аввалгидек ҳоким қарорини чиқариш талаб этилмайди.

Ҳозирги вақтда e-auksion.uz савдо майдончасига Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш имкониятини берувчи 1,3 мингдан ортиқ ер участкалари савдога чиқарилган бўлиб, қуйида уларнинг айримлари билан танишишингиз мумкин.

Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 23-мавзе, 388-сонли МТМ ёнида

  • Баҳоланган нархи: 291 млн.сўм
  • Аукцион ўтказиш вақти: 05.05.2020
  • Ер участкасининг майдони (га): 0.04
  • Киритиладиган инвестиция миқдори: 2,5 млрд.сўм

Батафсил кўриш: e-auksion.uz/lot-view?13&lot_id=197078

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Думалоқ МФЙ

  • Баҳоланган нархи: 10 млн.сўм
  • Аукцион ўтказиш вақти: 04.05.2020
  • Ер участкасининг майдони (га): 0.0355
  • Киритиладиган инвестиция миқдори: 50 млн.сўм

Батафсил кўриш: e-auksion.uz/lot-view?16&lot_id=196434

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, Полвонтепа МФЙ, Бойака қишлоғи

  • Баҳоланган нархи: 2,8 млн.сўм
  • Аукцион ўтказиш вақти: 06.05.2020
  • Ер участкасининг майдони (га): 0.06
  • Киритиладиган инвестиция миқдори: 600 млн. сўм

Батафсил кўриш: e-auksion.uz/lot-view?25&lot_id=197615

Хоразм вилояти, Урганч тумани, Бекобод ҚФЙ, Заргарлар МФЙ

  • Баҳоланган нархи: 2,4 млн.сўм
  • Аукцион ўтказиш вақти: 04.05.2020
  • Ер участкасининг майдони (га): 0.04
  • Киритиладиган инвестиция миқдори:
  • Киритиладиган инвестиция миқдори: 400 млн.сўм

Батафсил кўриш: e-auksion.uz/lot-view?61&lot_id=196543

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Жуйжангал МФЙ

  • Баҳоланган нархи: 2,2 млн.сўм
  • Аукцион ўтказиш вақти: 30.04.2020
  • Ер участкасининг майдони (га): 0.0024
  • Киритиладиган инвестиция миқдори: 150 млн.сўм

Батафсил кўриш: e-auksion.uz/lot-view?31&lot_id=195644


Сиз ҳам электрон онлайн аукционда ер участкасини харид қилиш учун қулай фурсатдан фойдаланган ҳолда, уйингиздан туриб онлайн савдоларда қатнашинг.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК PR-хизмати

Мавзуга оид