Жамият | 10:38 / 23.04.2020
74297
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони ўзгаришсиз қолди

Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков 23 апрель куни соат 10:00 да «Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга узатилган чиқишида Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1716 нафар ҳолида сақланиб қолаётганини маълум қилди.

Нурмат Отабеков / «Ўзбекистон-24» телеканали

Маълум қилинишича, ҳозирда Тошкентдаги учта тиббиёт муассасасида 318 киши даволанмоқда, улардан 76 нафарида клиник пневмония белгилари мавжуд.

Жумладан, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 84 бемор даволанмоқда, уларнинг 29 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 3 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 82 нафар бемордан 2 нафарининг аҳволи оғирлигича қолмоқда. 

Шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 152 нафар бемордан 45 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 6 нафар беморнинг аҳволи оғир, улардан икки нафарининг аҳволи ўта оғир.

  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди. Ўтган вақт мобайнида вирус бутун республика ҳудуди бўйлаб тарқалди.
  • 22 апрель куни зарарланиш ҳолатлари сони 38тага ошган ва жами ҳолатлар сони 1716тага етганди. Шу вақтгача 450 киши касалликдан соғайди, 7 киши вафот этди.

Мавзуга оид