Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлди
Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Жорий йилнинг 22 апрель куни соат 16:20да Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Наманган шаҳар, А.Темур кўчасидаги 5-сонли кўп қаватли уйнинг том қисми ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
ФВВ хабарига кўра, ёнғин ўчириш техникалари бир неча дақиқада воқеа жойига етиб бориб, тезкорлик билан 65 кв. метр майдондаги ёнғинни бартараф этишди. Ёнғин-қутқарувчилари томонидан 200 кв. метр майдон сақлаб қолинди.

Ёнғин келиб чиқишининг тахминий сабаби кўп қаватли уйнинг том қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви деб кўрилмоқда. Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ.
Мавзуга оид
19:19 / 23.05.2026
Тошкент туманидаги янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
17:57 / 17.05.2026