Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан кўрсатилган ёрдам ҳақида маълумот берилди
Жорий йилнинг 25 апрель кунига қадар Ўзбекистон Республикасида жами 9 139 та маҳаллада 250 959 та оилага умумий қиймати 28,432 млрд сўмлик маҳсулотлар тарқатилди.
Бугун, 25 апрель куни АОКАда ташкил этилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан кўрсатилган ёрдам миқдори ва унинг кимларга берилгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Марказлар ташкил этилганига 23 кун бўлди. Жорий йилнинг 25 апрель кунига қадар Ўзбекистон Республикасида жами 9 139 та маҳаллада 250 959 та оилага умумий қиймати 28,432 млрд сўмлик маҳсулотлар тарқатилди.
Мазкур оилаларнинг:
134 180 мингдан зиёди кам таъминланган оилалар;
33 179 мингдан зиёди ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг оила аъзолари;
26 193таси боқувчисини йўқотганлар;
12 356 таси якка, ёлғиз кексалар;
11 065 таси карантиндаги оилалар;
33 986 мингдан зиёди бошқа оилалар.
Бошқа оилалар деганда карантин сабабли даромад манбаидан маҳрум бўлиб турганлар, жазони ижро этиш муассасасида бўлган фуқароларнинг оилалари, меҳнат учун хорижга борган ва ҳозирда мамлакатимизда бўлмаган фуқароларнинг оилалари ва бошқалар назарда тутилмоқда”, - деди Саодат Боймирзаева.
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024