Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корхона ходимларига моддий ёрдам бериш миқдори оширилади – Молия вазири ўринбосари
Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Kun.uz'га берган интервьюсида корхона раҳбарияти ходимларига солиққа тортилмайдиган моддий ёрдам бериш миқдори оширилиши ҳақида маълумот берди.
Дилшод Султоновнинг таъкидлашича, инқироз даврида хайрия ишларига бош қўшмоқчи бўлган тадбиркор ва саховатпеша инсонларни, биринчи галда, бир савол ўйлантиради: хайрия иши ташкил этиш билан қандай солиқ мажбурияти пайдо бўлади?
Ушбу масалага батафсил тўхталган Султоновнинг айтишича, хайрия маблағларини қўшилган қиймат солиғидан озод этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, корхона ўз ходимларига моддий ёрдам кўрсатиш имконияти ҳам ошади.
«Бугунги кунда тадбиркорлар ўз ходимларига 2 млн. 800 минг сўмгача бўлган пул маблағларини беғараз моддий ёрдам сифатида беришлари мумкин. Бунда ҳеч қандай даромад ёки ижтимоий солиққа тортилмайди. Эндиликда бу маблағни 5 млн. сўмгача оширувчи таклиф ишлаб чиқмоқдамиз», – деди у.
Интервьюни Youtube орқали тўлиқ шаклда томоша қилишингиз мумкин.
Алишер Рўзиохунов суҳбатлашди
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025