Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада ЙТҲ натижасида пиёда вафот этди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси ва 117-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 17 апрель куни соат 23:50ларда, номаълум ҳайдовчи номаълум автомашинасида Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудидан Тошкент шаҳар томон ҳаракатланиб, Зангиота тумани Туркистон маҳалласидан ўтган М-39 йўли 818-километри автомобиль қатнов қисмида 33 ёшли фуқаро В.Р.ни уриб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда В.Р. ҳодиса бўлган жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси 2-қисми (Хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи 26 ёшли А.Ш. ўз бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид
05:32 / 17.07.2026
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026