Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Mercedes-Benz пандемия шароитида автомобилларни мижозларга етказиш хизматини йўлга қўйди
Mercedes-Benz компанияси янги хизматни йўлга қўйгани ҳақида эълон қилди. Компания интернет-дўкони орқали буюртирилган автомобилларни мижозларга контактсиз етказиб беради.
Фото: Mercedes-Benz
Автомобилнинг кўрсатилган манзилга етказиб берилиши учун ҳақ олинмайди. Ушбу хизмат ҳозирча фақат Германияда йўлга қўйилган.
Mercedes-Benz коронавирус пандемияси шароитида машиналарни мижоз уйига етказиб беришга қарор қилган охирги автомобил компанияларидан бири бўлди. Пандемия сабабли контактсиз савдога деярли барча брендлар ўтди.
Немис компаниясининг баҳолашича, автомобилларнинг онлайн хариди 5 йилдан кейин одатий кўриниш олади ва ҳар тўртинчи “Мерседес” уйдан чиқмай харид қилинади. Компания интернет-дўкони 2019 йил декабрдан оммалашиб, 400 мингга яқин фойдаланувчини жалб қилишга улгурди. Умуман олганда, компаниянинг онлайн-савдо хизмати илк бор 2016 йил ишга туширилган.
Бироқ таъкидлаш жоиз, Mercedes-Benz’нинг ушбу хизмати тўлиқ контактсиз ҳисобланмайди: машина калити ва ҳужжатларни мижозларга шахсий ҳимоя воситаларида бўлган ходим топширади.
Харидорлар ва автосалонлар вакиллари ўртасида умуман алоқасиз муомалани Geely ва Tesla компаниялари йўлга қўя олди: бу компаниялар машиналарининг калитлари АҚШ ва Хитойда мижозларга квадрокоптерларда етказиб берилмоқда. Британияда эса бунинг осонроқ усулидан фойдаланилмоқда: автомобилларни етказиш хизмати калитларни олдиндан айтилган махсус жойда қолдирмоқда.
Мавзуга оид
09:16 / 31.10.2025
Тошкентда «Mercedes-Benz» тез ёрдам автомобили билан тўқнашди
17:25 / 29.05.2025
Осиёда COVID яна кенг тарқалди, ҳукуматлар ниқоб тақишга чорламоқда
17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади
13:46 / 14.03.2025