Коронавирус пандемияси даврида 3 мингга яқин ишсиз аҳоли жамоат ишларига жалб этилди - Миграция агентлиги
Тошкент шаҳрида пандемия сабабли вақтинча ишсиз қолган фуқароларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратилмоқда, дея хабар берди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Коронавирус пандемиясининг меҳнат бозорига, меҳнат муносабатлари ва аҳоли бандлигига салбий таъсирини юмшатиш, ишсиз ва хорижга ишлаш учун кета олмаган, шунингдек, карантин чора-тадбирлари давомида вақтинчалик ишсиз қолган фуқаролар бандлигига кўмаклашиш бўйича Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамкорлигида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда, дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарида.
Билдирилишича, бугунги кунда Тошкент шаҳрида фаолияти тўхтаган корхона ва ташкилотлар туман, шаҳарлар кесимида таҳлил қилинганда савдо ва умумий овқатланиш, қурилиш, хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа соҳалардаги корхоналарда 7490 нафар аҳолининг ишсизлиги маълум бўлди.
Жорий йилнинг 22 апрель ҳолатига кўра, 2 минг 809 нафар ишсиз аҳоли “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Обод марказ” дастурлари орқали маҳалла ҳудудларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, тадбиркорлик субъектлари, турли корхона ва ташкилотлар, ҳудудларда олиб борилаётган дезинфекция ишлари кўламини кенгайтириш мақсадида маҳаллалар, кўчалар, бозорлар ҳамда бошқа жамоат жойларини дезинфекция қилиш, якка ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган ва ўзгалар парваришига муҳтож фуқароларга кўмаклашиш, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўчма савдо шохобчаларига ва бошқа жамоат ишларига жалб қилинган. Бугунги кунга қадар турли ишларга жалб этилган фуқароларга аванс тариқасида 389 миллион сўм иш ҳақи тўланди.
Карантин даврида келиб тушган 625 мурожаатнинг 392 таси юзасидан меҳнат қонунчилиги бўйича тушунтириш берилди. Битта ҳолат бўйича иш берувчига ёзма кўрсатма юборилди, иккита ҳолат бўйича масъул шахсларга нисбатан маъмурий жарима қўлланилди.
Мавзуга оид
19:31 / 14.11.2024
Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг доллар олган ходим ушланди
15:53 / 07.11.2024
Япония ва Полшага ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
11:30 / 31.10.2024
Уч ҳудудда фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
07:50 / 26.10.2024