Жамият | 10:27 / 27.04.2020
11684
2 дақиқада ўқилади

Наманганда Malibu-2 машинасини очиқ қолдирган тошкентлик меҳмоннинг пулларини ўғирлашди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Иллюстратив фото

 Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи фуқаро Ғ.П. 2020 йил 6 март куни Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

У шу куни соат 12:30да Наманган шаҳар А.Раҳимов кўчасида ўзига тегишли бўлган Malibu-2 русумли автомашинасини очиқ ҳолатда қолдириб кетганлигидан фойдаланиб, номаълум шахс автомашина салонидаги нархи 300 000 сўмлик Samsung русумли уяли телефони аппарати ва жами 5 200 АҚШ доллари пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган туманида яшовчи 28 ёшли К.Р. содир этганлиги аниқланган. Дастлабки тергов жараёнида К.Р. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ундан 4 000 АҚШ доллари, 405 000 сўм пуллар ва Samsung русумли уяли алоқа воситаси ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мавзуга оид