Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1969тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 14 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 29 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1969 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этиш керакки, сўнгги кунларда касалликдан тузалганлар сони касалликка чалинганлар сонидан кўп бўлмоқда.
27 апрель куни 35 кишида вирус аниқланди ва 103 киши соғайди. 28 апрель куни эса 35 кишида вирус аниқланди, 100 киши тузалди.
Вирус тарқалиши бошлангандан буён 1059 киши соғайди, 8 киши вафот этди. 28 апрель куни Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони касалликдан даволанаётганлар сонидан ошиб кетди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025