Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда ҳам беморлар соғая бошлади. Ўзбекистон бўйлаб шифохоналарда қолаётганлар сони 900дан камайди
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида коронавирусга чалинганлар соғайиши давом этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида коронавирус беморларининг навбатдаги гуруҳлари тузалгани тўғрисида маълумот берди. Сирдарё вилоятида эса касалларнинг илк гуруҳига жавоб берилган.
Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан 12 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Уларни республика соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг барчаси Қорақалпоғистондан (7 нафари Нукус шаҳридан, 3 нафари Қўнғирот туманидан, Мўйноқ ва Қонликўл туманларидан 1 нафардан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 67 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2018 йилда туғилган.
«Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди», дейилади вазирлик хабарида.
Айни пайтга қадар Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 50 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 62 нафарни ташкил этмоқда.
Наманган вилоятида яна 11 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Уларни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг барчаси Намангандан (9 нафари Наманган шаҳридан, Учқўрғон ва Наманган туманларидан 1 нафардан) бўлиб, 2 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 4 нафари эркак, 7 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 67 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда.
Вилоятда шу пайтга қадар 61 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 72 нафарни ташкил этмоқда.
Хоразм вилоятида 27 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг барчаси жорий йил 22 март куни Россиядан чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
Улардан 22 нафари эркак, 5 нафари аёллардир.
Ҳудудлар кесимида олинса, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидан 5 нафардан, Жиззах ва Андижон вилоятларидан 3 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидан 2 нафардан, Тошкент, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.
Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 94 нафар бемор буткул соғайган бўлса, эндиликда улар 121 нафарга етди.
Бугун коронавирус инфекциясига чалинган беморлар тузалиб чиқаётган ҳудудлар сафига Сирдарё вилояти ҳам қўшилди.
Ушбу вилоятда илк бор 4 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб чиқди. Соғайганлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Сирдарёдан соғайганларнинг барчаси эркак бўлиб, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 3 нафари Қозоғистон Республикасидан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 33 ёшда.
Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 4 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 3 нафар, жами 7 бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 313 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 320 нафарга етди.
Бугун кун давомида ҳозирча 74 киши соғайди, 30та янги ҳолат қайд этилди.
- Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1066 нафарни ташкил этмоқда.
- Соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1969тага етди, шундан 1066 кишига жавоб берилган, 8 киши вафот этган, 895 киши шифохоналарда қолмоқда.
Мавзуга оид
19:28 / 20.06.2026
Сирдарёда танишининг пулини қалбаки долларга алмаштириб қўйган аёл ушланди
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
19:28 / 01.05.2026
Сирдарёда қотилликда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
14:14 / 23.03.2026