Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилнинг уч ойида Ўзбекистонга туристик мақсадда келган шахслар сони очиқланди
2020 йил январь-март ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари сони 1,2 млн кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 12,0 фоизга камайган.
Давстатқўм хабарига кўра, 2020 йил январь-март ойларида туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари сони 1,4 млн кишини ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққосланганда эса бу кўрсаткич 16,7 фоизга камайган.
2020 йил январь-март ойларида МДҲ давлатларидан Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари 1,1 млн кишини ташкил этган. 2020 йил январь–март ойларида МДҲ давлатларига кетган Ўзбекистон фуқаролари 1,3 млн кишини ташкил этган.
Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг асосий қисми Қозоғистондан 397,6 минг киши, Тожикистондан 332,7 минг киши, Қирғизистондан 298,1 минг киши, Россиядан 64,7 минг киши, Туркманистондан 60,6 минг киши, Озарбойжондан 2,0 минг киши ва Беларусдан 1,2 минг киши ташриф буюрган.
Узоқ хорижий давлатлардан Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг асосий қисми Туркиядан 13,5 минг киши, Жанубий Кореядан 5,2 минг киши, Хитойдан 3,7 минг киши, Ҳиндистондан 3,6 минг киши, Япониядан 1,3 минг киши ва Франциядан 0,9 минг киши ташриф буюрган.
Мавзуга оид
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
10:10 / 24.06.2026
Импорт ҳажми қарийб 27 фоизга ошди
10:55 / 22.06.2026
Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони қарийб 5 миллионга етди
09:30 / 22.06.2026