Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларда имтиҳонлар бекор қилингани ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди - ХТВ
Республика комиссияси, Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўлларини ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Фото: KUN.UZ
Халқ таълими вазирлиги баъзи оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган мактабларда имтиҳонлар бекор қилингани ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Қайд этилишича, Республика комиссияси, Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўлларини ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.
“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Махсус ҳукумат комиссиясининг бу масаладаги қарорини ўз каналлари орқали маълум қилади.
Шу ўринда, ўқувчиларга “Онлайн мактаб” каналларида намойиш этилаётган телевизион дарслар орқали билим олишни давом эттиришларини тавсия этамиз”, дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
10:09 / 24.04.2026
Университетлар AI сабаб имтиҳон тизимини ўзгартирмоқда
23:33 / 17.04.2026
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси белгиланди
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
17:56 / 31.10.2025