Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2075тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 29 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 1 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2075 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Бунгача 1 май куни соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2046 нафарни ташкил этаётгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг 9 нафари вафот этди, 1175 нафари эса соғайган. Айни вақтда 891 киши шифохоналарда даволанмоқда.
Ўзбекистонда қаторасига 9 кун давомида коронавирусдан соғайганлар сони касалланганлар сонидан кўп бўлди, ўнинчи куни икки ҳолат тенглашди - 30 апрель куни яна 37 киши соғайди ва 37 кишида вирус аниқланди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025