Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ФВБ фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди
Ўзбекистонга нам ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача етади.
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.
“Гидрометеорология хизматининг берган маълумотига кўра, жорий йилнинг 1-2 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача етади.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси сизлардан эҳтиёт чораларини кўришингизни ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, 1050 қисқа рақамга мурожаат этишингизни сўрайди”, - дейилади маълумотда.
Бундан олдин, Ўзбекистонда кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:55
Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:00 дан ҳаракатланади
07:00 / 24.05.2026
Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиа ва автобус рейслари йўлга қўйилди
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
13:38 / 21.05.2026