Жамият | 20:43
1243
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Нурафшонни боғловчи йўл вақтинча ёпилди

D002 автомобил йўлининг 4-9 километри оралиғи 21 июлга қадар ёпилди. Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент ва Нурафшон шаҳарларини боғловчи автомобил йўлида жорий йилнинг 21 июль кунига қадар транспорт воситаларнинг ҳаракати тўлиқ чекланди.

Тошкент вилояти ЙҲХБ хабарига кўра, бунга йўлдаги иншоотларнинг қурилиши сабаб бўлган.

«Тошкент - Нурафшон (D002) автомобил йўлининг 4 километридан 9-километрига қадар транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади», дейилади хабарда.

Шу сабабли ЙҲХБ ушбу йўлдан ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид