Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зоминда опа-укани сел оқизиб кетди
Жиззах вилоятида кучли ёмғирдан кейин кузатилган сув тошқини Зомин туманида опа-укаларни оқизиб кетди.
Жиззах вилояти ИИБ хабар қилишича, Зомин тумани «Ширин» қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 2006 йилда туғилган Т.Г. ва 2011 йилда туғилган Т.Ф. сойдан сел келиши натижасида оқиб кетган.
Опа-уканинг озиқ-овқат дўконига харид учун чиққани айтилмоқда. Улар қишлоқ ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан ўтаётган вақтда сел келиб оқизиб кетган. Т.Ф.нинг жасади сой бўйидан топилган. Т.Г. ҳушсиз ҳолда туман тиббиёт бирлашмасига келтирилган, бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамай касалхонада вафот этган.
Аввал Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида сел келиши оқибатида ўнлаб қорамолнинг сувга оқиб ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:36 / 22.06.2026
Сариосиёдаги халқаро аҳамиятга эга кўприкка сел зарар етказди, ҳаракат вақтинча тўхтатилди
08:25 / 19.06.2026
Зомин ва Бахмалда сел кузатилди, 3 та автомобил оқиб кетди
10:45 / 12.06.2026
Ўзгидромет аҳолини сел ва сув тошқинларидан огоҳлантирди
09:41 / 01.06.2026