Ўзбекистон | 10:08 / 02.05.2020
44350
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2094 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2094 нафарни ташкил қилмоқда 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 8 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 2 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2094 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Айни вақтгача 1212 киши касалликдан соғайган, бу Ўзбекистонда қайд этилган беморларнинг 58 фоизи деганидир. 

Мавзуга оид