Бир кунда жами 48 бемор тузалди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Андижон ва Фарғонада ҳам коронавирусга чалинган 11 беморга жавоб берилгани ҳақида хабар қилди.
Андижондада 8 нафар ва Фарғонада 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайган. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, бугуннинг ўзида 48 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1319 нафарни ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2136 нафарга етганди, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 807 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда
19:59 / 09.07.2024