Ўзбекистон | 10:00 / 04.05.2020
31178
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2160тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 11 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 4 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2160 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги 13 кунда ижобий тенденция кузатилмоқда - бу оралиқдан 12 кунда тузалганлар сони янги ҳолатлар сонидан кўп бўлган, фақат 30 апрель куни икки ҳолат ҳам тенг бўлган.

3 май куни 31та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва жами 48 киши соғайди.

Айни вақтгача жами 1319 киши касалликдан соғайган, 10 бемор вафот этган, шифохоналарда 831 киши даволанмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид