Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда пахта ёғи олиб беришни ваъда қилиб фуқарони 9000 долларга «ухлатган» шахс қўлга олинди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг 30 апрель куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида ички ишлар ходимлари томонидан фирибгарлик билан боғлиқ ҳолат қайд этилган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Туман ИИО ФМБ Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, Оқдарё 1-берк кўчасида яшовчи М.М. ангренлик Т.С.га “Тошкент ёғ-мой комбинати” АЖдан танишлари орқали 11 600 кг. пахта ёғи маҳсулотлари олиб беришни ваъда қилиб, ундан 9 000 АҚШ доллари олади. Бироқ, у берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.
Фирибгарлик қурбонига айланган Т.С. бўлиб ўтган воқеалар юзасидан ваколатли органга мурожаат қилади. Туман ички ишлар ходимларининг тезкор тадбирлари натижасида М.М. қўлга олинади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026