Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат бюджетидаги маблағлар биринчи навбатдаги чора-тадбирларга йўналтирилади
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинди.
Таъкидлаб ўтилганидек, 2020 йил мамлакат учун турли синовлар билан бошланди. Мамлакатда коронавирус пандемияси ва глобал инқироз оқибатларини юмшатиш ишлари олиб борилаётган бир пайтда Бухоро вилоятида, сўнгра Сирдарё вилоятида табиий офатлар юз берди. Бу ҳолатлар қўшимча катта маблағ сарфини талаб қилади. Шу боис, ушбу лойиҳа, аввало, Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларни оптималлаштиришнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Депутатлар мазкур қонун лойиҳаси муҳокамасида уни сўзсиз қабул қилиш зарур эканлигини эътироф этдилар.
Президентнинг 2020 йил 19 мартдаги фармонига мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида 10 трлн. сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилиб, жамғарма маблағлари манбалари қилиб Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ва қонун билан таъқиқланмаган бошқа манбалар белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, Молия вазирлигига ажратиладиган маблағларнинг чегараланган миқдорларига, яъни Қонунга тегишли ўзгартиш киритиш зарурати юзага келди.
Бундан ташқари, президент қарорларига асосан айрим давлат бошқаруви органлари тузилмасида маъмурий ўзгартиришлар амалга оширилгани, шунингдек, йиллик бюджет тўғрисидаги қонун биринчи марта жорий этилиши муносабати билан амалиётда юзага келаётган айрим ҳолатлардан келиб чиқиб, бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилмоқда.
Депутатларнинг қайд этишича, ушбу қонун лойиҳасида яна бир муҳим жиҳат - бюджет маблағларини устувор йўналишларга, яъни коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва унинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирларга сафарбар қилиниши назарда тутилаётгани эътиборга молик.
Муҳокамалардан сўнг, қонун қабул қилинди.
Мавзуга оид
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
11:57 / 17.05.2026
Оқбўйрадаги портлаш юзасидан Қонунчилик палатаси депутати вазирликка сўров жўнатди
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
12:22 / 25.03.2026