Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2200дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 15 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 5 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2204 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади хабарда.
Айни вақтгача жами 1454 киши касалликдан соғайган, 10 бемор вафот этган, 740 бемор шифохоналарда даволанмоқда.
Шифохоналарда қолаётган беморларнинг 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.
4 май куни 10,5 мингдан кўпроқ вирусологик текширишлар ўтказилган, шу вақтгача жами 335 минг киши тест қилинган.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025