Парламентда қатор қонун лойиҳалари янги ном билан қабул қилинди
Жорий йилнинг 23 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «III ва IV даражали «Соғлом авлод учун» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги, «Соғлом авлод учун» медалини таъсис этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, қабул қилинганди.
Парламент қуйи палатасининг 5 май куни бўлиб ўтган мажлисида мазкур қонун лойиҳалари «Саломатлик» орденини таъсис этиш тўғрисидаги» «Соғлом турмуш» медалини таъсис этиш тўғрисидаги» деган янги номлар билан қабул қилинди.
«Саломатлик» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади. Ушбу орден билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланишлари мумкин. «Саломатлик» ордени икки даражадан иборат.
I даражали «Саломатлик» ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари, II даражали «Саломатлик» ордени билан мукофотланган шахсларга эса базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади. Шунингдек, мазкур орденлар билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа имтиёзлардан ҳам фойдаланади.
Мавзуга оид
19:08 / 25.10.2024
Сайловда 1 миллиондан ортиқ фуқаро муддатидан олдин овоз берди
18:23 / 26.08.2024
Қийноқ оқибатидаги ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади
20:25 / 23.07.2024
Хориждаги маҳкум ўзбекистонликлар жазони ватанида давом эттириши мумкинлиги белгиланмоқда
19:14 / 23.07.2024