Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2217тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 10 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 6 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2217 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади хабарда.
5 май куни 18та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 96 киши тузалди.
21 апрелдан буён Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони янги касалланиш ҳолатлари сонидан кўп бўлмоқда, фақат 30 апрель куни икки ҳолат тенг бўлган.
Айни вақтгача жами 1501 киши касалликдан соғайган, 10 бемор вафот этган, 706 бемор шифохоналарда даволанмоқда.
Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков сўзларига кўра, ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан даволанаётган 706 кишидан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025