Жамият | 13:41 / 06.05.2020
14607
3 дақиқада ўқилади

«Қизим касал, пулимиз тугаб боряпти...» – Ҳиндистонда қолиб кетган ёлғиз онага ёрдам керак

Пандемия туфайли чегаралар ёпилиб, кўплаб юртдошларимиз хорижий давлатларда қолиб кетган. Улар орасида шифо илинжида кетганлари ҳам бор. Aна шундай юртдошларимиздан Одина Назарова таҳририятимизга ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Одина Назарованинг 8 яшар қизи Фарангиз буйрак етишмовчилиги билан хасталанган.

Улар ҳозир Ҳиндистонда қолиб кетган. Фарангизнинг онаси билан боғланиб, вазияти ҳақида суҳбат қилдик.

– Ўзбекистондан 2 март куни Ҳиндистонга келганмиз. Қизим Назарова Фарангиз 8 ёш, буйрак етишмовчилиги билан хасталанган. Буни охирги чораси буйрак кўчирма операцияси экан. Ёши кичкиналиги, ўзимизда бу операция қилинмаслиги сабабли, бизни Ҳиндистонга жўнатишди.

Биопсия натижаси бўйича, қизимга Anti-GBM ташхиси қўйилди. Фарангизнинг қонида Anti-GBM антитаначалари миқдори 181 фоиз чиқди, лекин бу кўрсаткич 7 фоиз атрофида бўлиши керак экан. Бу касаллик бутунжаҳон бўйича плазмофильтр билан даволанади.

Ҳозир биз 6та плазмофильтр қабул қилдик ва ҳар бирини $1800, $1600 ва энг ками $1200дан олдик.

Қизим Фарангизда буйрак ишламаслиги сабабли, пешоб йўқ, буйрак қуришни бошлаган, бунинг натижасида то операция бўлгунга қадар ҳафтасига 3 мартда гемодиализ олиши керак. Ҳиндистонда шароит жудаям ўғир ва касаллик авж олган. Касаллар кўп ва карантин қоидаларига риоя қилиш кўнгилдагидек эмас.

Ҳозир 400 доллар пулимиз қолган. Бу 4 кунлик гемодиализ учун етади. Ундан ташқари, меҳмонхонанинг пулини 25 апрелгача тўлаб қўйганман, яна 5 кунлик тўловини тўлашим керак.

Бутун юртдошларимдан, мусулмон аҳлидан ёрдам сўраган бўлар эдим. Бировдан бир сўм пул сўрашга, ҳеч кимнинг виждони йўл қўймайди. Чунки ҳозир жудаям қийин вазият. Ҳеч бўлмаганда Рамазон кунлари дуо қилинг. Шунисига ҳам мингдан минг раҳмат айтаман, – дейди Одина Назарова.

Aзиз юртдошлар, Рамазон ойида барчамиз ўз истагимиз ва имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда, яна бир бор саховат қилайлик. Ёлғиз она ва унинг мурғак қизи Фарангиз Ҳиндистонда қийин аҳволда қолиб кетишган. Кўпчиликнинг саъй-ҳаракати билан, оз-оздан бўлса-да, улар учун етарли маблағ йиғилиши мумкин.

Ўйлаймизки, ушбу хайрия акциямизга бефарқ бўлмайсиз. Қилган эҳсонларингиз нур бўлиб, охиратда йўлингизни ёритсин. Яхшилик қилишдан чарчаманг.

Ёрдам бермоқчи бўлганлар учун маълумотлар:

Онаси Назарова Одинахон номига очилган карта:

UzCard, Aгробанк: 8600 0412 1248 9950

Қариндоши Зоҳид Холбўтаев номига очилган карта:

Сбербанк: 4276 3800 2676 4550

Тел: +998 99 4839367

Раҳматилло Исроилов тайёрлади.

Мавзуга оид