Жамият | 10:18 / 06.05.2020
4506
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда фуқарони қоғоз баҳонасида 4800 долларга «ухлатган» шахс ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йилнинг 4 май куни Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига ҳужжатлар келиб тушган, деб хабар бермоқда ИИВ ахборот хизмати

Уларга кўра, 2019 йилнинг февраль ойида пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида яшовчи А.У. Бухоро вилояти Қоракўл туманидан бўлган К.Ж.га қоғоз хом ашёсини олиб беришни ваъда қилган. 

ТҲАЙ кўчасида учрашган пайтда бухоролик К.Ж. мушкулини осон қилишга “киришган” А.У.га 4 800 АҚШ доллари миқдоридаги пулни бериб юборган. Бироқ вақт ўтиб, фирибгарлик қурбонига айланиб қолганига, ишонгани пулларини ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборганига амин бўлган ва бу ҳақида ички ишлар идорасига ариза билан мурожаат қилган. Туман ички ишлар бошқармаси ходимлари саъй-ҳаракатлари натижасида А.У. ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Мавзуга оид