Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна 3 кишида коронавирус аниқланди ва 32 бемор тузалди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 3 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди. Шунингдек, Қорақалпоғистонда ва Тошкентда яна 32 киши тузалган.
«2020 йил 7 май соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2269 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Бугун ҳозирча 36та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди.
Қорақалпоғистон Республикасида яна 14 нафар, Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида эса 18 нафар, жами 32 нафар коронавирус инфекциясидан тузалган беморлар реабилитацияга кузатилди.
Эндиликда Қорақалпоғистонда тўлиқ соғайганлар сони 101 нафар, Тошкент шаҳрида эса 518 нафарга етди.
Бугун 79 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1656 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, 603 нафар бемор даволанмоқда.
6 май куни жами 26та янги зарарланиш ҳолати қайд этилиб, 76 киши тузалганди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025