Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пандемия даврида дунёда ҳаммадан кўп маблағидан айрилган инсон номи маълум қилинди
Март ойида жаҳондаги энг бадавлат 20 кишининг бойлиги жами 300 миллиард долларга камайганди.
Франциянинг Louis Vuitton Moët Hennessy компанияси раҳбари Бернар Арно 30 миллиард доллардан ортиқ маблағидан айрилди. Бу ҳақда Bloomberg Billionaires Index маълум қилди.
Агентликнинг маълумот беришича, бу инқироз даврида бир инсон йўқотган энг катта маблағдир.
Коронавирус пандемияси сабабли Арнога тегишли бутун дунёдаги дўконлар бир ойдан ортиқроқ вақтга ёпилди, деб ёзади Bloomberg агентлиги. LVMH акциялари нархи 19 фоизга тушиб кетди.
Компаниянинг молиявий директори Жан-Жак Гионининг айтишича, Арно бизнесининг келажаги савдонинг учдан бир қисмидан ортиғи тўғри келадиган Хитой бозорига боғлиқ.
Март ойида жаҳондаги энг бадавлат 20 кишининг бойлиги жами 300 миллиард долларга камайганди. Forbes нашрининг ёзишича, ҳаммадан кўп маблағни айнан Арно йўқотган.
У ҳозирда Forbes рўйхатида 90 миллиард доллар бойлиги билан учинчи ўринда жойлашган. Биринчи ўринда Amazon раҳбари Жефф Безос (141,8 млрд доллар) ва Microsoft асосчиси Билл Гейтс (105,7 млрд доллар) турибди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025