Ўзбекистон | 22:11 / 08.05.2020
11775
2 дақиқада ўқилади

Биоорганик кимё институти жамоасига янги экспедиция автомобили топширилди

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Низомиддин Бакиров Биоорганик кимё институтига янги ва замонавий «УАЗ Патриот» махсус автомашинаси калитини топширди.

Фото: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ахборот хизмати

8 май куни институт раҳбарлари ва ходимлари иштирокида ўтган тантанали топшириш маросимида автомобиль калитини институт директори, академик Шавкат Салиҳов қабул қилиб олди.

Фото: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ахборот хизмати

Қўмита ахборот хизматидан маълум қилишларича, Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 31 январь куни Геология қўмитасида ўтказилган йиғилишда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институти олимларининг Орол денгизи қуриган тубида илмий-тадқиқот ишларини олиб боришлари учун шароитлар яратиш мақсадида битта автотранспорт воситасини ҳомийлик тарзида ажратиш топшириғини берган.

Фото: Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ахборот хизмати

«Ишлаб чиқариш амалиёти ва илмий-тадқиқотлар қулай шароитларда олиб борилиши учун яратилаётган бу каби имкониятлар илмий-тадқиқот натижаларининг амалиёт билан интеграциясини таъминлаш, ўрмон фонди ерларидаги доривор ўсимлик турларининг захираларини аниқлаш, давлат томонидан ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш борасидаги ҳамкорликдаги тадқиқотларни олиб боришга хизмат қилади», – дейилади қўмита ахборот хизмати хабарида.

Мавзуга оид