Жаҳон | 23:56 / 09.05.2020
9196
1 дақиқада ўқилади

Москвадаги коронавирусга чалинганлар даволанаётган шифохонада юз берган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

Маълумотларга кўра, Москва шаҳрида коронавирусга чалинганлар сони 104 мингдан ортиқ бўлиб, 12,7 минг киши соғайган ва 1010 киши вафот этган.

Фото: Гавриил Григоров/ТАСС

Москва шаҳридаги коронавирусга чалинганлар даволанаётган Спасокукоцкий номидаги клиник касалхонада ёнғин содир бўлди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлган, уч киши жароҳат олган. 

Касалхонадан 200га яқин бемор ва тиббиёт ходимлар эвакуация қилингани айтилмоқда.

Фавқулодда хизмат вакилининг сўзларига кўра, ёнғин олти қаватли бинонинг биринчи қаватида келиб чиққан.

Ҳозирда ёнғин бартараф қилинган бўлиб, унинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

Маълумотларга кўра, Москва шаҳрида коронавирусга чалинганлар сони 104 мингдан ортиқ бўлиб, 12,7 минг киши соғайган ва 1010 киши вафот этган.

Россия бўйича эса коронавирус юқтирганлар сони 200 мингга яқинлашмоқда, бу кўрсаткич бўйича мамлакат дунёда 5-ўринда турибди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид